Banner

Сув хўжалигида тежамкорлик ва омилкорлик – замон талаби

--
--
--

Сув хўжалигида тежамкорлик ва омилкорлик – замон талаби
5 mins 16+2024Uzbekistan

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 7 ноябрь куни қишлоқ хўжалигида сув ва энергия манбаларидан оқилона фойдаланиш ҳамда йўқотишларни камайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бугун дунёда экологик муаммолар, табиий офатлар кўпайиб бормоқда. Бизнинг минтақамизга сув танқислиги хавф солмоқда. Шу боис мамлакатимизда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш, бу неъматни асраш бўйича кўп ишлар қилинмоқда. Жумладан, 550 километр канал ва ариқлар бетонлангани эвазига 200 минг гектарда сув яхшиланди, йилига 450 миллион куб метр сув иқтисод бўлаяпти. Фермер ва кластерлар томонидан ҳам 13 минг километр ички тармоқ бетонланди. Сув бошқаруви ислоҳ қилиниб, туманларда сувни ҳисобга олиш тизими шаклланди, фермерлар сувни ҳисоб-китоб қилишни ўрганди. Шаффоф тизим йўлга қўйилгани натижасида бу йил ерга 2 карра кўп сув борди, яна 6 миллиард куб метр сув ҳисоби жойига қўйилди.

Languages:uzQualities:HD

Snapshots

  • snapshot
  • snapshot
  • snapshot
  • snapshot

Similar