
Коронавирус пандемиясининг иқтисодиётга салбий таъсирини юмшатиш масалаларига бағишланган видеоселектордан лавҳа
0.0
Baholang
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражаси ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Иқтосодий тармоқларга қатор имтиёзлар белгиланди. 10 триллион сўм эвазига Инқирозга қарши жамғарма шакллантирилади. Коронавирус таъсири энг юқори бўлган иқтисодиёт тармоқларига солиқ таътиллари ва кредит қарзлари бўйича имтиёзлар бериш, бюджет ссудалари ажратиш юзасидан вазифалар белгиланди. Йил якунига қадар солиқ текширувларига мораторий эълон қилинади ва қийналган корхоналарга солиқ қарзлари учун пеня ҳисоблаш тўхтатилади. Тиббиёт ходимларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмалар берилди.:19.03.2020
Kadrlar

Bu yerda aktyorlar, rejissyorlar. ssenariy mualliflari va prodyuserlar bo`ladi
Sharhlar
0
Hali sharhlar yo'q. Birinchi bo'lib sharh qoldiring!