
Инвестиция, экспорт ва саноат соҳаларидаги вазифалар белгиланди
0.0
Baholang
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 18 январь куни 2024 йилда инвестиция, экспорт ва саноат соҳаларидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти ҳажмини 160 миллиард долларга ва аҳоли жон бошига даромадларни 4 минг долларга етказиш мақсади белгиланган. Бунга фақат ички бозор билан эришиб бўлмайди, асосийси – хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш ва экспортни кўпайтириш зарур. Танқидий руҳда ўтган йиғилиш аввалида ушбу соҳалардаги ишлар ҳолати, мутасаддиларнинг фаолияти кўриб чиқилди. Сўнгги олти йилда юртимизга хориждан қарийб 50 миллиард доллар инвестиция кирган. Ўтган йили ялпи ички маҳсулот ҳам, саноат ҳам 6 фоизга ўсган. Бироқ товарлар экспортида ўсиш бўлмаган. Мамлакатимиз сертификатларини тан олиш бўйича хорижий шериклар билан ишлар лозим даражада ташкил этилмаган. Халқаро молия ташкилотлари иштирокидаги 480 миллион долларлик 5 та лойиҳа бўйича ўзлаштириш бошланмаган. Ҳудудларда молиялаштирилиши тўлиқ якунланган 8 триллион сўмлик қарийб мингта лойиҳа ҳалигача ишга тушмаган
Kadrlar
Kadrlar

Bu yerda aktyorlar, rejissyorlar. ssenariy mualliflari va prodyuserlar bo`ladi
Sharhlar
0
Hali sharhlar yo'q. Birinchi bo'lib sharh qoldiring!