
Қурилиш, транспорт ва экология соҳаларидаги ишлар
0.0
Baholang
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 29 январь куни уй-жой ва коммунал хўжалиги, қурилиш, транспорт ва экология соҳаларидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Аҳолига муносиб шароитлар яратиш, ҳаёт сифатини таминлаш мақсадида бу соҳаларда улкан ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган йили ҳудудларда мингдан ортиқ инфратузилма иншооти, 2 мингга яқин кўп қаватли уй-жой барпо этилди. Автомобил йўллари, сув ва иссиқлик тармоқлари қурилди. Транспорт хизмати учун янги автобус ва самолётлар олиб келинди. Шу билан бирга, қурилиш соҳасига замонавий стандартларни жорий қилиш ва сифатини таъминлаш борасида камчиликлар кўп. Ичимлик суви таннархи ва тармоқлардаги йўқотишлар камаймаган. Фуқаро авиациясида маҳаллий рейслар талабга нисбатан 2-3 баробар кам. Темир йўлда юк ташишга кўп вақт кетмоқда. Тошкент шаҳрида тирбандлик муаммоси ҳалигача ҳал бўлгани йўқ. Ҳаво ифлосланишининг олдини олиш бўйича чоралар етарли эмас. Танқидий руҳда ўтган йиғилиш аввалида шу каби камчиликларнинг сабаблари кўриб чиқилди. Фаолиятида сусткашликка йўл қўйган бир қатор раҳбарларга интизомий чоралар қўлланди
Kadrlar
Kadrlar

Bu yerda aktyorlar, rejissyorlar. ssenariy mualliflari va prodyuserlar bo`ladi
Sharhlar
0
Hali sharhlar yo'q. Birinchi bo'lib sharh qoldiring!