Banner

Қишлоқ хўжалигида унумдорлик ва

--
--
--

0.0

Baholangbaholash uchun yulduzlarni to'ldiring
Қишлоқ хўжалигида унумдорлик ва
3min 16+2024O'zbekiston

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 12 февраль куни қишлоқ хўжалигида ишга солинмаган янги захираларни сафарбар этиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Сўнгги йилларда қишлоқ хўжалиги ҳам миқдор, ҳам самарадорлик жиҳатидан ривожланмоқда. Кластер тизими орқали юқори унумли техника ва чуқур қайта ишлаш кириб келмоқда. 2023 йилда соҳада ишлаб чиқариш 4,1 фоизга ўсиб, 426 триллион сўмни ташкил қилган. Экспорт эса қарийб 2 миллиард долларга етган. 152 минг гектар боғ ва токзорлар барпо этилиб, 185 минг тонна мева-сабзавот, 31 минг тонна гўшт ва 485 минг тонна сутни қайта ишлаш қувватлари ишга туширилган. Яқин тарихимизда илк бор пахтадан 3 миллион 700 минг тонна, ғалладан 8 миллион тонна ҳосил олинди. Уларнинг ҳисобини юритиш ва маҳсулотни сотиш тизими тўлиқ рақамлаштирилди. Йиғилишда асосий эътибор қишлоқ хўжалигида унумдорликни ошириш, таннархни камайтириш, сувни тежашга қаратилиб, галдаги вазифалар белгиланди

Til:uzbSifati:HD

Kadrlar

snapshot
snapshot
snapshot
snapshot

Kadrlar

  • snapshot
  • snapshot
  • snapshot
  • snapshot
Actors and creators placeholder

Bu yerda aktyorlar, rejissyorlar. ssenariy mualliflari va prodyuserlar bo`ladi

Sharh qoldirish uchun avtorizatsiyadan o`ting

Sharhlar

0
Reviews placeholder

Hali sharhlar yo'q. Birinchi bo'lib sharh qoldiring!