
Президент: Бу кўприк ўзбек ва қорақалпоқ халқлари...
0.0
Baholang
Президент Шавкат Мирзиёев 29 февраль куни Хоразм вилоятига ташриф буюрди. Давлатимиз раҳбари дастлаб Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманига бориб, янги кўприкнинг очилиш маросимида иштирок этди. Бу улкан иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятга эга стратегик иншоотдир. Президентимиз бу ҳақдаги ташаббусни 2020 йил 13 декабрь куни Хоразм вилояти фаоллари билан учрашувда илгари сурган эди. Шундан сўнг пухта лойиҳа ишлаб чиқилиб, катта бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Давлатимиз раҳбари унинг қурилишини икки бор келиб кўрди. Бугун Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти фаоллари иштирокида янги кўприкнинг тантанали очилиш маросими бўлди. Президент дастлаб поездда ва автомобилда юриб, кўприк сифатини кўздан кечирди. Жамоатчилик иштирокидаги йиғилишда бу лойиҳанинг самарадорлиги, аҳоли ҳаётидаги аҳамиятини таъкидлади
Kadrlar
Kadrlar

Bu yerda aktyorlar, rejissyorlar. ssenariy mualliflari va prodyuserlar bo`ladi
Sharhlar
0
Hali sharhlar yo'q. Birinchi bo'lib sharh qoldiring!