Давлатимиз раҳбари уруш фахрийлари билан самимий мулоқот қилди
--
--
6
2 min 16+2024O'zbekiston
Шу кунларда юртимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланмоқда. Президент фармонига мувофиқ, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига бир марталик пул мукофоти топширилмоқда. Уларнинг ҳолидан хабар олиниб, меҳр-эҳтиром кўрсатилаётир. Юз ёш билан юзлашиб, ҳаётнинг барча аччиқ-чучугини кўрган бу инсонлар учун энг муҳими соғлик. Шунинг учун уларнинг саломатлигини мустаҳкамлашга доимий эътибор қаратилмоқда. Айни кунларда ҳам бир гуруҳ уруш фахрийлари госпитал ва санаторийларда даволанмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев 8 май куни Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпиталига бориб, уруш қатнашчилари ҳолидан хабар олди
Til:uzSifati:HD