Энергетика соҳасида 18 та мажмуа ишга туширилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 декабрь куни янги энергетика қувватларини ишга тушириш ҳамда навбатдагиларини қуришга бағишланган тантанали маросимда иштирок этди. Булар мамлакатимизда энергетика тизими барқарорлигини ошириш бўйича қилинаётган кенг кўламли ишларнинг давомидир. Ўтган йили декабрда 5 та қуёш ва 1 та шамол электр станцияси ишга туширилган эди. Давлатимиз раҳбарининг ҳудудларга ташрифларида ҳам кўплаб лойиҳаларга асос солинмоқда. Бу галги маросимда умумий қиймати 7 миллиард доллардан зиёд 24 та лойиҳа тайёрланган. Хусусан, Бухоро, Навоий, Наманган ва Тошкент вилоятларида қарийб 2,3 минг мегаватт қувватга эга 5 та қуёш ва шамол электр станцияси ҳамда 5 та юқори кучланишли подстанция қуриб битказилган. Ўзбекистонда илк бор Андижон ва Фарғонада 300 мегаваттли энергия сақлаш тизими барпо этилган. Қашқадарёда 400 мегаваттли электр станцияси, Тошкент шаҳрида замонавий когенерация қурилмаси, Андижон, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида 4 та кичик ГЭС шай ҳолатга келтирилган. Шунингдек, Фарғона, Самарқанд, Навоий, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида 2,5 минг мегаваттли 6 та электр иншооти қурилиш арафасида. Ушбу янги лойиҳалар орқали келгуси йилларда қўшимча 9,5 миллиард киловатт соат электр ишлаб чиқарилиб, 2,5 миллиард куб метр табиий газ тежалади, 4,6 миллион тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинади
Kadrlar
Kadrlar
Bu yerda aktyorlar, rejissyorlar. ssenariy mualliflari va prodyuserlar bo`ladi
O'xshash
Sharhlar
0Hali sharhlar yo'q. Birinchi bo'lib sharh qoldiring!