
Ижтимоий соҳалардаги вазифалар муҳокама қилинди
0.0
Baholang
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 5 февраль куни ижтимоий соҳалардаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Ўзбекистонда ижтимоий давлат қуриш стратегик мақсад этиб белгиланган. Аҳоли турмуши учун муносиб шароитлар яратиш, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт соҳаларини ривожлантириш бўйича барча чоралар кўрилмоқда. Охирги етти йилда мактабгача таълимда қамров 27 фоиздан 74 фоизга етди. Янги мактаблар қурилиб, қўшимча 700 мингта ўқувчи ўрни яратилди. Президент мактаблари ташкил этилди, ихтисослаштирилган мактаблар кўпайди. Олий ўқув юртлари сони 200 тадан ошиб, қамрови 42 фоизга етди. Таълим ва тиббиётда хусусий секторга кенг йўл очилиб, сифатга интилиш пайдо бўлди. Шу билан бирга, бу соҳаларда аҳоли билан ишлаш, стандартларни янгилаш ва рақамлаштириш борасида камчиликлар бор. Йиғилишда шу каби муаммолар таҳлил қилиниб, жорий йилги вазифалар белгиланди
Kadrlar
Kadrlar

Bu yerda aktyorlar, rejissyorlar. ssenariy mualliflari va prodyuserlar bo`ladi



